10-сон жазони ижро этиш колонияси- маънавиятни юксалтириш йўлида!

Режага асосан туркум бошлиқлари томонидан жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида умумий йиғилишлар ташкил этиб фаол маҳкумларнинг ташаббусларидан унумли фойдаланган холда, маҳкумларни аҳлоқан қайта тарбиялашда жамоа таъсири ролини ошириши мақсадида тузилган туркум жамоа кенгаши иштирокида муҳокамалар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруғи ва ИИВ ҳузуридаги ЖИЭДнинг кўрсатмаларига асосан махсус контингент билан доимий равишда ўтказилиб келинаётган тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни самаралироқ ташкиллаштирилмоқда. Тарбиявий иш озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни ахлоқан тузатишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб, қоидаларга риоя этишга, шунингдек билим ва маънавий савиясини оширишга интилишни шакиллантириш йўлга қўйилди. Бир неча туркумларда жазо муддатини ўтаётган махкумларнинг маънавий савиясини ошириш мақсадида колония кутубхонасига режа асосида жалб этилмоқда.

Тартибот бўлими ходимлари билан ҳамкорликда режада кўрсатилган тадбирлар амалга оширилиб  маҳкумларни кечки текширув жараёнида ҳар бир туркум бошлиғи томонидан уларнинг ташқи кўриниши, кайфияти, ҳамда шахсий гегиинага амал қилиб юришлари қатъий назоратга олинган.

ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати