Олтинчи минтақавий ҳудуд 4-сон тергов ҳибсхонасида футбол мусобақаси ўтказилди

Ҳибсхонада жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг бўш вақтини тўлиқ банд этиш ва мазмунли ўтказиш мақсадида, “Соғ танда-соғлом ақл” шиори остида маҳкумларни икки жамоага ажратган ҳолда футбол мусобақалари ташкиллаштирилди. Ўтказилган жамоавий спорт мусобақаларида ғолиб жамоа ЖИЭК раҳбарияти томонидан эсталик совғалар билан тақдирланди.
Доно халқимиз бежизга “Соғ танда-соғлом ақл”- дейишмаган. Содир этган жинояти учун қонунда кўрсатилган жазо муддатини ўтаётганларнинг келгусида ижтимоий ҳаётга мослашишлари учун бугун мамлакатимиздаги ҳар бир жазони ижро этиш муассасаларида бу каби профилактик ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати