Жазо муддатини ўтаётган шахслар ўртасида китобхонлик маданияти

Муҳтарам юртбошимизнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 14-сон жазони ижро этиш колониясида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 28 апрель куни колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида мамалакатимиз тарихида ўчмас из қолдирган, ҳалқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган, жамоат арбоби Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган “Мухаммад Юсуфсиз қолди шеьрият” номли китобхонлик кечасидир.

Тадбирда иштирок этган Олмалиқ шаҳар Ахборот кутубхона маркази раҳбари Г.Абдухаликова шоир Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида тўхталиб, унинг қисқа муддатли 47 йиллик ҳаёти давомида мамалакатмиз адабиётига, шеъриятига улкан ҳисса қўшиб, ҳалқимиз қалбида чуқур из қолдириб, айниқса уининг илк шеърий китобларининг ўзи ҳам жуда катта машҳурликка эришиб, болалик, ёшлик, муҳаббат, ишқ ҳақида ёзган шеърлари ҳали ҳануз халқимиз томонидан ёдга олиниб, такрор ва такрор куй, қўшиқ қилиб куйланаётганлиги шоирнинг нақадар юксак қобилият, етуқ, комил инсон эканлигини англатишини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, Олмалиқ шаҳар Ахборот кутубхона маркази ходими Р.Мирсоатова йиғилганларга сўзнинг бадиий имкониятларидан маҳорат билан фойдаланиш, мусиқий равонлик, туйғулар тиниқлиги, самимийлик ва майинлик, руҳият манзараларини лўнда, якдил ифодалай билиш Муҳаммад Юсуфнинг шеърий услубларидан етакчи хусусиятларидан бири эканлигини айтиб, шоирнинг 1998 йилда ёзилган “Сени осмонимга олиб кетаман” номли машҳур шеърини йиғилганларга ифодали қилиб ўқиб берди.

14-сон жазони ижро этиш колониясида ўтказилган ушбу тадбирнинг асосий мақсади жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш, ўзбек халқининг бой маъданияти, диний қадриятлари, санъати, миллий урф-одатлари, анъаналари ёрдамида ўзлигини англаш орқали миллий туйғусини шакиллантириш, комил инсон бўлиб етишишида кўмаклашишдан иборат.