Кутилган учрашув кутилмаган таассуротларга бой бўлди

21-сон ЖИЭК маданият уйида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими “Маърифат тарғиботчилари" жамияти томонидан  “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида “Оилавий қадрятлар ва анъаналарни мустаҳкамлаш” мавзусида маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Миллий анъана  ва қадрятлар ўзбек халқининг ажралмас фазилатидир. Миллий ва анъанавий қадрятларни эъзозлаш, ёшлар ўртасида ўзаро ҳамжихатликни мустаҳкамлаш, улар онгида жамиятимизда тинчлик, миллатлараро тотувлик ва барқарорликни таъминлашга бебахо хисса қўшган, соғлом ва баркамол ёш авлодни улғайтиришда фаол иштирок этаётган инсонларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, шу билан бирга, халқимизга хос бўлган эзгу фазилатларни янада юксалтириш, миллий-маънавий бойлигимизни кўз қорачиғидек асраб авайлиш ҳақида маҳкума аёллар билан суҳбат ўтказилди.

Шунингдек тадбирга ташриф буюрган халқимиз ардоғидаги устоз санъаткорлар ва шоир-ёзувчилар маҳкума аёлларга дил изҳорларини билдириб, уларни ўзларининг ижод намуналари билан сийлашди. Қизғин фикрларга бой ўтган кечада муддат ўтаётган опаларимизга ҳам сўз берилиб, улар ўзлари содир этган қилмишларидан тўғри хулоса чиқарганликларини, муассасада бир неча касб-ҳунар эгаллаганликларини, келгусида озодлик бахтига эришганидан сўнг олдига қўйган улкан режалари ҳақида гапиришди.

Бир гап билан айтганда, бугун ЖИЭМ ларда хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари Давлатимиз раҳбари  томонидан билдирилган юксак ишончни оқлаб, маҳкум(маҳкума)ларни тарбиялаш, уларга ҳунар ўргатиш асносида тўғри йўлга бошлаш орқали келажакда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олибгина қолмай, уларни жамият ва оиласига наф келтирадиган инсон бўлишлари учун сидқидилдан хизмат қилишмоқда.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати