Миллий байрам кайфияти 11 сон ЖИЭКда...

Навоий вилоятидаги 11 сон жазони ижро этиш колониясида “Қурбон ҳайити” байрами муносабати билан ҳар бир туркумларда деворий рўзномалар чиқарилди. Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни колония бошлиғи бошчилигида колония бошлиғининг ўринбосарлари ва соҳавий хизмат ходимлари байрам билан қутлашди.
Маҳкумларнинг маиший турмуш тарзини ва яшаш шароити яхшиланиб, колония ҳудудларида, яъни колония ишлаб чиқариш корхонасида ва яшаш саҳнида байрам олди ободонлаштириш, дезинфекциялаш ишлари ташкиллаштирилди. Шу ўринда, байрам олди ва байрам кунлари маҳкумларни жамиятда ўрнатилган тартиб-қоидаларга интизомли ва қонунга итоаткор руҳда ахлоқан қайта тарбиялаш, бўш вақтларини унумли тарзда ташкил этишга кўпроқ эътибор қаратилди
Шунингдек, ўзининг намунали ҳулқи билан бошқаларга ҳам алоҳида намуна кўрсатган бир гуруҳ маҳкумлар “Қурбон ҳайити” байрами муносабати билан тақдирланишди. Якунда байрам дастурхонини тайёрлаб, унга миллий таом ош тортилди.
ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати