Мурожаат қилиш тартиби
Ҳурматли фойдаланувчи!
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Сиз ҳам Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига ариза, шикоят ёки таклиф билан мурожаат қилмоқчи бўлсангиз, ўз мурожаатингизни қуйидаги усуллар билан йўллашингиз мумкин:
- почта хизмати орқали юбориш (Манзил: Тошкент шаҳар., Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси 25-уй индекс 100105);
- ИИВ ЖИЭДга ташриф буюриб, шахсан тақдим этиш;
- тўғридан-тўғри электрон шаклда мурожаат қолдириш.
Мурожаатлар Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибларда кўриб чиқилади.