Уларни театр ижодкорлари дейсиз

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бешинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази 5-сон ЖИЭКда 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан колония маданият маскани ижодкор маҳкумлари томонидан байрам дастури тайёрланиб маҳкумлар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбир давомида маданият маскани ижодкорлари томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, улар эришаётган ютуқлар, айниқса ЖИЭКда маҳкумларнинг таълим, касб-ҳунар эгаллашлари учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар турли йўналишдаги саҳна кўринишлари орқали намойиш этилган бўлса, Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати