Шукрулло домла- Муқаддас динимизни пок сақлаш- инсонийлик бурчимиз!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 2-минтақавий мувофиқлаштириш маркази 10-сон тергов ҳибсхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг               2018 йил 17 июль кунидаги “Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маънавий таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 543-сон Қарори ижросини талаблари юзасидан маҳкумларни бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, уларга руҳий жихатдан ёрдам бериш, маҳкумларнинг саводхонлигини ошириш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, қайта жиноят содир этмасликларини олидини олиш мақсадида “Ислом дини ва унинг асл моҳияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унга Тошлоқ тумани Бош имом хатиби, “Абу ханифа” масжиди имом хатиби Шукрулло Эгамбердиев (Шукрулло домла) иштирок этди. Унда ҳибсхона ходимлари ҳамда унда сақланаётган шахслар иштирок этди. 

Шукрулло домла ёш маҳкумлрга ҳозирги кунда муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолаётганлигини, Ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, бош-кўзини айлантириб, улардан ўзининг нопок мақсадлари йўлида фойдаланётганлигини, бундай ножўя ҳаракатлар, аввало, муқаддас динимизнинг шаънига доғ бўлиши, охир-оқибатда маънавий ҳаётимизга салбий таъсир кўрсатишини барчамиз чуқур англаб олишимиз ва шундан хулоса чиқаришимиз зарурлигини, барчамиз гувоҳи бўлаётганимиздек, сўнгги йилларда қатор мусулмон мамлакатларида гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар кўпайиб кетганлигини, нобакор кимсалар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда “ўргимчак тўри”дан усталик билан фойдаланётганликларини, улар ўзларини “яқин дўст” ёки “ҳидоятга чорловчи” сифатида кўрсатиб, ёшларни тўғри йўлдан чалғитаётганлигини, юртимизда тинчлик, фаровонлик ва миллатлараро ўзаро тотувлик ҳукм сураётганлигида бу бебаҳо неъматларнинг қадрига етиш барчамизнинг бурчимиз эканлигини айтиб ўтди.

Учрашув  турли-хил бахс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, унда иштирок этганлар ўзларининг ислом дини тўғрисидаги тасавурларини янада бойитишиб, озодлик - энг олий неъмат эканлигини яна бир бор англаб етдилар.

ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати