24-сон тарбия колонияси тарбияланувчилари ўртасида семинар треннинг ўтказилди

Тошкент вилояти ИИББ ЖИЭБ 24-сон Тарбия колониясида "Тарбиявий ишлар бўлими" катта психологи лейтенант М.Э.Рахмонова томонидан “Оилам бағридаги бир куним!“ мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.
Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад тарбияланувчилар онгида ватанга садоқат, миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизга бўлган ҳурмат, ота-онага бўлган мехр мухаббат туйғуларини мустаҳкамлашдан иборатдир.
Семинар давомида тарбияланувчилар билан биргаликда жамоани жипслаштириш, позитив кайфиятни ҳосил қилиш, улардаги руҳий стрессни енгиш ва келажакка ишонч туйғуларини шакллантириш учун “Молекула”, “Жумбоқ, “Уй ичидаги одам”” номли психологик ўйинлар ўтказилди.
Шундан сўнг, спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси ва бошқа турлари бўйича мусобақалар ташкиллаштирилди.
Жазо муддатини ўтаётган, ўз қилган хатолари оқибатида жиноят йўлига кириб қолган тарбияланувчиларнинг руҳий-маънавий оламини бойитиш, виждонини пок қилиш, олийжаноблик туйғуларини шакллантириш учун ташкил этилган ушба тадбир иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.