3-сон ЖИЭК да "Қурбон ҳайити"- қизғин спорт ўйинларига уланиб кетди

2021 йил 20 июль куни “Қурбон ҳайити” байрами муносабати билан колония бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари томонидан юртимиз истиқлоли, ҳалқимизнинг эзгу урф-одатлари, бетакрор маросим ва бой тарихимизни тараннум этувчи қўшиқ ва шеърлар ижро этилди.
Колонияга тўртинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник А.С.Джалилов ташриф буюриб, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни қутлуғ айём билан табриклаб, келгусида бу каби байрамларни ўз хонадонларида яқинлари, оила аъзолари бағрига кутиб олишларига тилак билдирди.
Шу куни маҳкумларнинг бўш вақтини унумли тарзда банд этиш мақсадида турли спорт мусобақалари ташкил этилди. Якуний босқичда шашка бўйича маҳкум Қиличов Равшан Араббоевич, шахмат бўйича маҳкум Эшбоев Жамшид Қулдошевич, футбол бўйича 2-туркум маҳкумлари, арқон тортиш бўйича 2-туркум маҳкумлари, тош кўтариш маҳкум Ибрагимов Лутфулло Хасан ўғли, қўл кураши бўйича маҳкум Ибрагимов Шарофиддин Камолиддин ўғли, турникда тортиниш бўйича маҳкум Сотволдиев Эркинбой Эгамберди ўғли, брусда ўйнаш бўйича маҳкум Йўлдошев Шухрат Улуғбек ўғлилар топилиб, ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар берилди. Бундан ташқари “Касб устаси”, “Ишлаб чиқариш илғори”, “Ҳалол меҳнати учун”, “Наъмунали туркум” каби номинацияларда ғолиб деб топилганлар ҳам муносиб рағбатлантирилди.
Якунда байрамона дастурхон безатилиб, миллий таом ош тортилди
ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати