4-сон ЖИЭКда китоб ярмаркаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш дастури тўғрисида”ги 781-сонли Қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2021 йил 3 июлдаги “Ички ишалр органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 237-сонли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш шунингдек, колония ходимларининг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, улар онгида миллий мафкурани шакллантириш, бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, умуминсоний қадрятларга ҳурмат Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳини сингдириш, ўқитиш ва тарбиялаш орқали ислоҳатлар мазмун-моҳиятини, мустақилликнинг аҳамияти, қадр-қимматини тушунтириш ишларини янада такомиллаштириш ҳамда ходимларни китоб ўқитишга жалб қилиш мақсадида жорий йилнинг 29 июль куни Навоий шахридаги “Китоб дунёси” МЧЖ савдо мажмуасидан таклиф этилиб, колонияда “Китоблар ярмаркаси” ташкил этилди. Китоб ярмаркасига колонияда хизмат қилаётган ходимлар ўзлари истаган китобларни харид қилиб, шахсий кутубхонасининг китоб захирасини кўпайтиришди
ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати